АсосийJamiyat

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш имтиҳонлари қаерда ўтказилиши аниқ бўлди

'Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга кириш имтиҳонлари қаерда ўтказилиши аниқ бўлди'ning rasmi

Тошкент давлат юридик университети қошидаги академик лицейга 2020/2021 ўқув йили учун ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси сайилгоҳида ўтказилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилмоқда. 

"Тест синовлари 2 сменада (1-смена соат 08.00 дан 11.00 га қадар, 2-смена соат 16.00 дан 19.00 га қадар) ташкил этилади.

 Тест синовлари:

  • тарих;
  • хорижий тил фанларидан бўлиб ўтади.

Азиз абитуриентлар!

  • Тест синовларига белгиланган вақтдан бир соат олдин етиб келишингиз;
  • Назорат пости орқали абитуриент рухсатномаси ва шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат билан ҳудудга киришингиз лозим.

Тест синовлари ўтказилиш жараёнида:

  • Тест варақасини буклаш, белгиланмаган жойларга ёзиш тақиқланади.
  • Тест топшириш ҳудудига китоб, луғат, жадвал, уяли телефон, компьютер, телекомуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб кириш мумкин эмас.
  • Тест материалларини бошқа абитуриентга узатиш, ёрдам бериш ҳамда бир-бири билан гаплашиш, тест материалларини ҳудуддан ташқарига олиб чиқиш, тест синовлари учун ажратилган вақт тугаганда тест материалларини топширишдан бош тортиш сизни тест синовларидан четлатишга асос бўлади.
  • Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриент тест синовига қўйилмайди!

Ҳурматли абитуриентлар!

  • Абитуриентлар қайси сменада тест топширишларини билиш ва тест синовларига кириш учун зарур бўладиган номзод рухсатномасини tsul.dtm.uz сайти орқали онлайн ҳужжат топширилганида рўйхатдан ўтган телефон рақамни киритган ҳолда олишлари мумкин.
  • Номзод рухсатномасини олиш бўйича муаммолар юзасидан  Call-марказ (71) 241-72-44, (71) 241-75-54, (71) 241-57-44 рақамлари орқали академик лицей қабул комиссияси ходимлари билан боғланиб, барча зарур маълумотларни олиш мумкин.

Барча абитуриентларга тест синовларидан муваффақиятли ўтишларида омад тилаймиз" дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар