АсосийJamiyat

735 нафар битирувчига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди

'735 нафар битирувчига ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди'ning rasmi

Бугунги кунда транспорт прокуратураси органлари томонидан ёшларни, шу жумладан, таълим муассаси битирувчиларини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.  

Хусусан, Тошкент давлат транспорт университетида жорий йил 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташаббуси билан 2019-2020 ўқув йилида 19 та бакалавр ва 15 та магистратура таълим йўналишлари бўйича ўқишни тамомлаган 735 нафар битирувчиларга ишга жойлашишлари учун йўлланмалар берилди. Бу ҳақда Бош прокуратура расмий канали хабар берди.

Бу борада транспорт прокуратураси органлари томонидан тизимли тадбирлар давом эттирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар