АсосийJamiyat

Россиядан келган 40 га яқин шифокорлар 1 ой нима бўйича иш олиб борди? Уларнинг хулосалари қандай?

'Россиядан келган 40 га яқин шифокорлар 1 ой нима бўйича иш олиб борди? Уларнинг хулосалари қандай?'ning rasmi

❓Россия Федерациясидан келган 40 га яқин тиббиёт ходимлари бир ой ичида ўз ишини якунлади. Улар нималар бўйича иш олиб бордилар? Уларнинг фикрича Ўзбекистон ушбу даврга қадар олиб борган методикалари тўғрими? 

Ушбу саволга АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова жавоб берди.

–COVID-19га қарши курашда ёрдам бериш учун бир ой олдин мамлакатимизга келган Россия Федерациясининг 40 нафарга яқин тиббиёт ходимларидан иборат гуруҳ коронавирус инфекциясига қарши курашда шифокорларга назарий ва амалий ёрдам бериш учун келган эдилар.

🔹Ўзбекистонлик ҳамкасблар ва бу ерга ёрдам бериш учун келган бошқа мамлакатларнинг мутахассислари билан ишлаб, интенсив терапия, реанимация бўлимлари, қизил зонада беморларни бевосита кўрикдан ўтказдилар ва уларни даволаш бўйича тавсиялари билан бўлишдилар.  

🔹Коронавирус инфекциясига чалинган беморларга ёрдам кўрсатиш йўлида жуда қийин ва жиддий вазифалар билан боғлиқ бўлган барча мавзулар бўйича ҳамкорлик олиб бордилар. Видеоконференцияларда қатнашдилар. Бу орқали улар ўз тажрибаларини кенг аудиторияга етказиб бордилар.

🔘Уларнинг фикрига кўра,  Ўзбекистон коронавирус пандемиясига яхши тайёргарлик кўрган, тез ва малакали карантин чоралари ишлаб чиқилган, шунингдек Ўзбекистонда беморларга ёрдам бериш учун зарур инфратузилма яратилган. Буларнинг барчаси мамлакатда вазиятни барқарорлаштиришга ёрдам бермоқда.

    Бошқа янгиликлар