АсосийJamiyat

Самарқандда “ISUZU” юк машинаси “Laсetti”ни уриб юбориши оқибатида икки инсон ҳалок бўлди

'Самарқандда “ISUZU” юк машинаси “Laсetti”ни уриб юбориши оқибатида икки инсон ҳалок бўлди'ning rasmi

Самарқандда “ISUZU” юк машинасини бошқариб келаётган ҳайдовчи олдидаги “Laсetti”ни уриб юбориши оқибатида икки инсон ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

 Воқеа  2020 йилнинг 16 сентябрь куни соат 7:00 да Пахтачи тумани “Ёбу” маҳалласи ҳудудидан ўтган М-37 “Самарқанд-Бухоро” автомобиль йўлининг 139 км.да содир бўлган. Ҳайдовчи 26 ёшли И.Р., бошқарувида бўлган “ISUZU” русумли юк автомашинани Навоий вилояти йўналиши бўйича бошқариб бориб, олд томонидан ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи 53 ёшли Ш.Ҳ., нинг бошқарувидаги “Laсetti” русумли автомашинанинг орқа томонидан уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада, “Laсetti” автомашинаси йўловчиси 70 ёшли Ҳ.Х., олган тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган, автомашина йўловчилари 68 ёшли Ҳ.У. (аёл) ва 42 ёшли А.Б., лар (аёл) турли даражада олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлар, аммо кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай Ҳ.У. вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пахтачи туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими  томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар