АсосийJamiyat

Бугун Тошкентда бўладиган шамол дарахтлар ва шохларни синдириши мумкинлигидан огоҳлантирилмоқда

'Бугун Тошкентда бўладиган шамол дарахтлар ва шохларни синдириши мумкинлигидан огоҳлантирилмоқда'ning rasmi

“Гидрометеорология хизмати маркази”нинг маълумотига кўра, бугун пойтахтда шамол ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин.  

Шу муносабат билан, Тошкент шаҳар ҳокимлиги шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

 Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин.  

Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини,  автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз.  

Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан  асранг, дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар