1

50 йилга қамасангиз ҳам эрим қайтиб келмайди - Чироқчилик аёл суддан эрини уриб ўлдирган ИИБ ходимларини озод қилишни сўради

ЖАМИЯТ 17.09.2020, 16:48
50 йилга қамасангиз ҳам эрим қайтиб келмайди - Чироқчилик аёл суддан эрини уриб ўлдирган ИИБ ходимларини озод қилишни сўради

Чироқчида ИИБ ходимлари томонидан уриб ўлдирилгани айтилган 32 ёшли Юсуф Абдураҳмоновнинг турмуш ўртоғи Гўзал Абдиева суд ҳайъатидан судланувчилар — Нурбек Овлаев ҳамда Анвар Жонқобиловларни кечириб, суд залидан озод қилишни сўраган.  

“Мен ўтган саккиз ой мобайнида зор қақшаб йиғладим. Ўзимдан ўтганини ўзим биламан. Бу кунни душманимга ҳам раво кўрмайман.

Буларни 50 йилга қамасангиз ҳам эрим қайтиб келмайди. Шуни тушуниб етдим.  Мен буларнинг аёлларини, фарзандларини ўйлаяпман. Кўзимга фақат шулар кўринаяпти. Менинг фарзандларим отасини йўқотди, лекин буларнинг болалари уйида кўзи тўрт бўлиб кутиб ўтирибди. Майли, мен худога солдим. Адолат билан ҳукм қилингизлар, буларнинг оиласи, болалари қийналмасин”, деб айтган Гўзал Абдиева. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1