АсосийJamiyat

Фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга тавсиялар берилди

'Фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга тавсиялар берилди'ning rasmi

CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова фарзандлари мактабга қатнаётган ота-оналарга қандай тавсияларни берди:

  • Ота-оналар, аввало, фарзандини мактабга юборишдан олдин уларнинг соғлигига ва руҳий ҳолатига албатта эътибор беришлари керак;  
  • Шу ўринда  психологлар  тарафидан бундай узоқ карантиндан чиқиш учун вақт (камида уч ҳафта) талаб этилишини инобатга олиб, сиздан боланинг руҳий ҳолатига эътибор беришингизни сўралади;
  • фарзандингизга ўтган вақт давомидаги ўзлаштирмаган билимларига етиб олишида пайдо бўлиши мумкин бўлган стрессни енгишга кўмаклашиш керак;
  • Карантин таътилидан кейин бола мактабда ёмон баҳолар олиши мумкин. Бундай ҳолатда унга танбеҳ бермасликка ҳаракат қилинг. Чунки ўзингиз билмаган ҳолда фарзандингизнинг  кучли томонига бўлган ишончини йўқотишига сабабчи бўлиб қоласиз;
  • Фарзандингизнинг соғлиғини кузатиб боринг ва агар унда касаллик белгилари (юқори тана ҳарорати, ҳансираш, йўтал, ҳид ва таъм сезмаслик, қоринда оғриқ, ич кетиши) пайдо бўлса, уни таълим муассасасига юборманг;

 

Шунингдек, фарзандларингизга қуйидаги гигиена қоидаларини ўргатинг:

 

  • қўлларини совун ва тоза сув билан тез-тез ювиб туриш;
  • совун ва сув бўлмаса, қўллар учун спирт атаркибли дезинфекция воситасидан фойдаланиш (спирт миқдори камида 70 фоиз бўлиши керак);
  • фақат тоза ичимлик сувини ичиш;
  • жамоат ҳожатхоналари ҳамда уйда ҳожатхона тозалигига эътибор бериш ва фойдаланиш тартибига риоя қилишни;
  • чиқиндиларни хавфсиз ҳамда тўғри йиғиш, сақлаш ва утилизация қилиш кўникмалари;
  • нафас олиш гигиенасига риоя қилиш: йўтал ва аксирганда оғиз-бурунни мато ёки тирсак ёрдамида тўсиш;
  • кафт билан юзга, кўзларга, оғиз ва бурунга тегмаслик.

 

Таълим муассасаси маъмурияти ва педагоглари билан маълумот алмашиниш мақсадида доимий мулоқотда бўлиб, мактаб хавфсизлигини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар билан танишиб, қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилинг.

    Бошқа янгиликлар