АсосийJamiyat

Uzbekistan Airports Ўзбекистонга авиақатновлар орқали кириб келиш тартиби бўйича маълумот берди

'Uzbekistan Airports Ўзбекистонга авиақатновлар орқали кириб келиш тартиби бўйича маълумот берди'ning rasmi

Бу ҳақда yuz.uz сайтида берилган хабарда таъкидланишича, Ўзбекистонга «қизил» ҳудуд мамлакатларидан кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида жойлашган паспорт назорати ходимларига COVID-19 коронавирус инфекцияси учун топширилган ПЗР таҳлил натижаси манфий деб топилган ҳужжатни ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан тўлдирилган мажбуриятномани тақдим этишлари шарт.

«Сариқ» ҳудудлардан Ўзбекистонга кириб келган йўловчилар аэропортнинг учиб келиш терминалида паспорт назорати ходимларига COVID-19 учун топширилган ПЗР тест натижаси манфий деб топилган ҳужжатни топширишлари талаб этилади.

Тест натижаси манфий деб топилган ҳужжат йўловчиларда бўлмаса, улар аэропорт терминалининг кириш қисмида жойлашган намуналар олувчи жойда ўз ҳисобларидан ПЗР тест топширадилар ва 14 кунлик мажбурий уй карантинига жойлашиш юзасидан мажбуриятномани тўлдирадилар.

«Яшил» мамлакатлардан Ўзбекистонга кириб келган йўловчиларга нисбатан карантин тартиблари қўлланилмайди (касаллик аломатлари кузатилган йўловчилар бундан мустасно).

    Бошқа янгиликлар