Бухоро шаҳрида “Пиридастгир” кўчасида яшовчи, 1957 йилда туғилган Х.С. ва унинг ўғли Бухоро тумани “Ойбек” МФЙда яшовчи, 1975 йилда туғилган Б.А. лар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар муҳокама қилиниб сабаблари ўрганилди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ хабар қилмоқда.
Ўрганиш жараёнида фуқаро Б.А. ўз онасини қўрқитиб, уни камситиб, тазйиқ ва руҳий зўравонлик қилиб келаётганлиги аниқланди. Шу сабабли Х.С.га бир ой муддатга “Ҳимоя ордери” расмийлаштириб берилиб, маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими масъулларидан мураббий бириктирилди.
Томонларга ҳимоя ордерининг талаблари, уни бузганда келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар батафсил тушунтирилиб, онахоннинг ўғли Б.А. огоҳлантирилди.






