АсосийJamiyat

Тест тизимига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди

'Тест тизимига оид Ҳукумат қарори қабул қилинди'ning rasmi

“Тест тизимини такомиллаштиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ҳуқуқий ахборот каналида хабар қилинди.

Қарорга мувофиқ, Давлат тест маркази ҳузурида “Илмий-ўқув амалий маркази” давлат муассасаси (Илмий марказ) ташкил этилди.

Тест материалларини ишлаб чиқиш ва уларнинг сифатини аниқлаш, тестология ва педагогик ўлчовлар соҳасидаги илмий-тадқиқот натижаларини нашр этиш Илмий марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

2020 йил 1 ноябрдан ДТМ бошқарув ходимлари лавозим маошлари тариф коэффициентининг 1,5 баравари миқдорида қўлланилади.

    Бошқа янгиликлар