АсосийJamiyat

Тошкентда "Қоидабузар ДАН ходими"га нисбатан хизмат текшируви бошланди

'Тошкентда "Қоидабузар ДАН ходими"га нисбатан хизмат текшируви бошланди'ning rasmi

Жорий йилнинг 17 сентябрь куни ижтимоий тармоқда “Қоидабузар ДАН ходими” сарлавҳаси остидаги видео лавҳа тарқалди.

Ушбу ҳолат бўйича ЙҲХББ муносабат билдирди.

Видео лавҳа ўрганилганда, жорий йилнинг 27 август куни Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Ғ.Исабоев белгиланган дислокация асосида Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Шаҳрисабз-Афросиёб кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган вақтида номаълум фуқаро келиб, ЙПХ инспекторига 3.28. “Тўхтаб туриш тақиқланади” йўл белгиси таъсир доирасида унинг шахсий транспорт воситаси 10 дақиқадан ортиқ вақт тўхтаб турганлигини айтган ва эътироз билдирган.

Ушбу фуқаро ходим билан ўзаро мулоқотни тасвирга олган ва ижтимоий тармоқда тарқатган.

Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Текширув хулосаси бўйича қўшимча маълумот берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

    Бошқа янгиликлар