Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати хабар қилди.
Баҳодир Юсупов 1945 йил 22 июнда таваллуд топган. 1968 йилда Тошкент темир йўл муҳандислари институтини тамомлаган. Илк меҳнат фаолиятини Ўрта Осиё темир йўли Тошкент тепловоз заводининг оддий ишчиси сифатида бошлаб, ўзининг тиришқоқлиги, меҳнатсеварлиги ва талабчанлиги боис тизим тасарруфидаги қатор корхона ва ташкилотларда турли лавозимлардан, шу жумладан, муовин ва кейинчалик раҳбарлик лавозимларида ҳалол меҳнат қилди. Шунингдек, мустақиллик йилларида Ўзбекистон темир йўллари бошқармасида бошқарув раисининг ўринбосари, сўнг биринчи ўринбосари-бош муҳандис лавозимларида самарали фаолият юритди.
Баҳодир Юсупов «Мустақиллик», "Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 10 йиллиги" эсдалик нишонлари, "Фахрий темирйўлчи" белгиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими" фахрий унвонларига сазовор бўлган.
Меҳнат фаолияти давомида темир йўл тизимини ривожлантиришда ва соҳани улкан ютуқларга эришиш йўлида бутун умрини бахшида этди.
Ўз касбининг фидоийси, фахрий темирйўлчи, ташкилотчи раҳбар Юсупов Баҳодир Ваҳитовичнинг вафоти муносабати билан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ марҳумнинг оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.