АсосийJamiyat

Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ёниб кетди (видео)

'Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ёниб кетди (видео)'ning rasmi

Бугун, 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда, Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, Ботаника боғи қаршисида “Спарк” ва “Матиз” русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, “Матиз” автомашинасида ёнғин юзага келган.Бу ҳақда ЙҲХББ хабар бермоқда.

Натижада, “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда “Матиз” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага жўнатилган.

“Матиз” русумли автомобилда юзага келган ёнғин бартараф этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

 

    Бошқа янгиликлар