АсосийJamiyat

Саида Мирзиёева барчани Samarkand Half Marathon'нини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда

'Саида Мирзиёева барчани Samarkand Half Marathon'нини қўллаб-қувватлашга чақирмоқда'ning rasmi

Жорий йилнинг 1 ноябр куни юртимизда анъанага айланиб бораётган спорт тадбири — «Samarkand Half Marathon» хайрия югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Саида Мирзиёева барчани унда фаол иштирок этишга чақирмоқда:

"1 ноябрь куни юртимизда анъанага айланиб бораётган спорт тадбири — Samarkand Half Marathon @samarkandhalfmarathon хайрия югуриш мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа мамлакатимизда иккинчи маротаба ўтказилади. Бу йилги яриммарафоннинг асосий мақсади — АСБ (аутизм спектрининг бузилиши)га чалинган инсонлар муаммосига эътиборни қаратишдир.

Бундай масалаларни четлаб ўтмайдиган ва аутизм муаммосига жамоатчилик эътиборини жалб этадиган лойиҳалар мавжудлиги қувонарли. Яриммарафон сайтида югуриш мусобақаси  тўғрисидаги маълумотлардан ташқари, инклюзив муҳитни яратиш бўйича жаҳон мутахассисларининг маърузалари ва маҳорат дарслари бўйича катта ўқув блоки жойлаштирилади. Бу аутизмга чалинган болаларнинг ота-оналари ва аҳолининг АСБ ҳақида билимини оширади.

Исталган мамлакат фуқароси хайрия тадбирини қўллаб-қувватлаши ва Samarkand Half Marathon лойиҳасида иштирок этиши мумкин. Бу йил яриммарафон виртуал форматда ўтказилади: ҳар бир иштирокчи жой, вақт ва ҳатто масофани ўзи танлайди. Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу яриммарафондан тушган барча маблағлар Ўзбекистондаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг бирида АСБга чалинган болалар учун бадиий студияни ташкил этишга сарфланади.

Келинг, Samarkand Half Marathon'ни қўллаб-қувватлаймиз. Имконияти чекланган болаларга вақтида эътибор қаратиш уларнинг келажакда янада тўлақонли ҳаёт кечиришига ёрдам беради. Яриммарафон ташкилотчиларига ҳам ўз миннатдорлигимни билдирмоқчиман, улар бизга мана шундай хайрия тадбирлари уюштириш  зарурлигини ва бу орқали барчамиз ягона эзгу мақсад — ҳақиқатан ҳам муҳтожларга ёрдам бериш йўлида бирлашишимиз мумкинлигини кўрсатиб бердилар"

    Бошқа янгиликлар