АсосийJamiyat

Оҳангарон туманида трактор ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ: 2 нафар қурбон бор

'Оҳангарон туманида трактор ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲ: 2 нафар қурбон бор'ning rasmi

17 сентябрь куни соат 20:30 да ҳайдовчи, 35 ёшли Х.Т., “Hyundai porter” русумли автомашинани бошқариб, Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудидан ўтган  “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ош” автомобиль йўлида Ангрен шаҳри йўналишидан Тошкент шаҳри йўналишига қараб ҳаракатланиб бориб, ўзи билан бир йўналишда чапга қайрилиш учун (рухсат этилган жойда) тўхтаб турган ҳайдовчи 49 ёшли Б.У., нинг бошқарувидаги “Т-28” русумли тракторнинг тиркамасига келиб урилган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Натижада “Hyundai porter” автомашинасининг йўловчилари яъни ҳайдовчи Х.Т.,нинг турмуш ўртоғи 32 ёшли С.Т., (аёл) тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида ҳамда вояга етмаган 5 ойлик қизи Б.Б., Оҳангарон туман марказий шифохонасининг қабул бўлимига олиб келинган вақтда вафот этган. Бундан ташқари, Х.Т., ва унинг ўғиллари 12 ёшли Б.Б., 10 ёшли У.Б. ва 7 ёшли Х.Б.,лар турли даражадаги тан жароҳатлари билан, туман марказий шифохонасига ётқизилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда жиноят иши вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси иш юритувига олинган.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар