1

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 51 мингга яқинлашди

ЖАМИЯТ 19.09.2020, 18:42
Теглар: Ўзбекистон, коронавирус
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 51 мингга яқинлашди

2020 йил 19 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 872 (+238) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг барча 183 нафари Тошкент шаҳрида, 33 нафари Наманган вилоятида ҳамда 22 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, асли Китоб туманилик, похтахтимизда даволанган 70 ёшли Р.С. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 71 ёшли З.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 236 нафар, Тошкент вилоятида 89 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 47 121 (+476) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда Ўзбекистонда 3 326 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

 
  

Шарҳлар

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот ходимлари одамларни уйда қолишга чақирувчи челленжга қўшилди

21.03.2020, 16:22

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳам коронавирус пандемияси вақтида фуқароларни уйда ўтиришга чақирувчи челленжга қўшилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.«Шу кунларда кўчаларда,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1