1

Гриппга қарши эмланганлар пневмония бўлмайдими?

ЖАМИЯТ 19.09.2020, 20:44
Гриппга қарши эмланганлар пневмония бўлмайдими?

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги бош мутахассиси Дилором Турсунова "Гриппга қарши вакцина пневмониядан ҳам ҳимоя қиладими?" деган деган саволга жавоб берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра,  вакцина олганлар гриппга 100 фоиз чалинмайди, деб ҳеч ким кафолат бермайди. Аммо гриппга қарши вакцина йўриқномасида 98 фоиз ҳимоя қилиши кўрсатилган.

"Грипп ўз вақтида самарали даволанмаса, организмда асоратлар қолдириши мумкин. Пневмония — гриппнинг энг кучли салбий таъсирларидан бири ҳисобланади. Гриппга қарши эмланганлар бевосита пневмониядан ҳам ҳимояланган бўлади", - дейди Д.Турсунова.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1