Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари ишини баҳолаш дастури ишга туширилади. Қўқон ва Қувада тажриба бошланди

ЖАМИЯТ 19.09.2020, 21:45
Ҳоким ва ҳоким ўринбосарлари ишини баҳолаш дастури ишга туширилади. Қўқон ва Қувада тажриба бошланди

Эндиликда Ўзбекистондаги барча даражадаги раҳбарлар ўзларининг комплекслари бўйича республика вазирлик ва идоралари томонидан КPI дастури орқали баҳоланиб борилади. Бунда уларга юклатилган вазифалар ҳамда топшириқларнинг бажарилиши ҳисобга олинади.  

Масалан, ҳоким ва унинг ўринбосарлари белгиланган вазифаларни бажаришда 90 фоиз натижа қайд этса - қониқарли, 90 фоиздан паст натижа қайд этса - қониқарсиз, 100 фоиздан юқориси - аъло, 110 фоизлик натижа - намунали ҳисобланади.

Мазкур кўрсаткичлар бўйича таҳлилий баҳолашга қараб мансабдорларга вазифасидан озод этиш, интизомий жазо қўллаш ёки моддий рағбатлантириш чоралари қўлланилади.  

Ҳозирда KPI дастури орқали Қўқон шаҳри ҳамда Қува туманларида ҳоким ва ҳоким ўринбосарларини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари бўйича баҳолаш тизими тажриба тариқасида ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1