1

Ўзбекистонда яна 120 кишида вирус аниқланди

ЖАМИЯТ 20.09.2020, 00:11
Ўзбекистонда яна 120 кишида вирус аниқланди

2020 йил 19 сентябрь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 50 992 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатлари 120 нафарга ошган. Уларнинг 87 нафари Тошкент вилоятида, 33 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Тошкент шаҳрида 351 нафар, Тошкент вилоятида 124 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1