1

Бир кунда 614 киши касалланди, 626 бемор тузалди — ССВ статистикаси

ЖАМИЯТ 20.09.2020, 00:23
Бир кунда 614 киши касалланди, 626 бемор тузалди — ССВ статистикаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 19 сентябрь кунги коронавирус билан боғлиқ статистикани эълон қилди. Унда маълум қилинишича, бир кунда мамлакатимизда 614 ҳолатда касаллик қайд этилди. 

Тошкент шаҳрида 4 нафар, Тошкент вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Хоразм, Сурхондарё ҳамда Фарғона вилоятларида 626 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 50 992 нафар бемордан 47 271 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 294 нафар бемордан 495 нафари оғир, 267 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1