АсосийJamiyat

Тошкентда қашқадарёлик қиз севгилиси уйланмаганлиги учун "Lacetti"сини ёқиб юборди

'Тошкентда қашқадарёлик қиз севгилиси уйланмаганлиги учун  "Lacetti"сини ёқиб юборди'ning rasmi

2020 йил 19 сентябрь куни соат 04.10 да Учтепа тумани11 кварталда 19 ёшли қашқадарёлик Ситора Г. томонидан 23 ёшли қашқадарёлик Асилбек Н.га тегишли бўлган Lacetti Jentra русумли (давлат рақами 01 A 149 LB) автомобиль ёқиб юборилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

Тергов олди текширувлари давомида аниқланишича, вақтинчалик Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Ситора Г. ва жабрланувчи ўртасида маълум вақт муҳаббат бўлган. Асилбек кейинчалик Ситорага уйланишини ваъда қилган, аммо ваъдасида турмаган. Умидсизликда қолган қиз йигитнинг автомобилига ичидан ва ташқарисидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар