АсосийJamiyat

Тест олиш пайтида тиббий ходим ҳар бир одам учун қўлқопни алмаштириш керакми?

'Тест олиш пайтида тиббий ходим ҳар бир одам учун қўлқопни алмаштириш керакми?'ning rasmi

ПЦР усулида тест олиш пайтида тиббий ходим ҳар бир одам учун алоҳида қўлқоп кийиши керакми ёки қўлпоқ ҳамма топширувчи учун битта бўлиб, фақат антисептик восита билан зарарсизлантириш мумкинми?

Ушбу саволга АОКА да ўтказилган брифингда иштирок этган Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева қуйидагича жавоб берди:  

-- Ҳар бир тест олишдан аввал эпидемиологик қоидаларга кўра қўлқоплар алмаштирилиши лозим. Аммо тест топшириш учун кишилар катта оқимда бўлса, қўлқоп кийилган қўллар, таркибида спиртли ёки дезинфекцияловчи воситалар билан зарарсизлантирилиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар