АсосийJamiyat

Адлия тизимида 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди

'Адлия тизимида 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди'ning rasmi

19 сентябрь куни Адлия вазирлигининг навбатдан ташқари ҳайъат мажлисида Навоий вилояти адлия бошқармаси фаолиятини комплекс текшириш натижалари муҳокама қилинди.

Мажлисда қонунбузилишларга қарши чора кўриш, қонун устуворлигини таъминлаш юзасидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва тўлиқ ижро этиш, халқ манфаати учун ишлаш ҳар бир адлия органи ва ходимининг энг асосий вазифаси эканлиги бутун тизимдаги ходимларга тушунтирилган.

Шунингдек, Ҳайъат йиғилишида ҳудудлар билан ишлашда янгича ёндашувларни ишлаб чиқиш, ҳудудий адлия органлари фаолиятини жонлантириш мақсадида октябрь ойи “Ҳудудлар билан ишлаш ойлиги” деб эълон қилинди.

Фаолиятида қўпол хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ва қатор ходимларига интизомий жазо чораси белгиланди.

Хусусан, 3 нафар ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилди (шулардан 2 нафар туман адлия бўлими бошлиқлари), 5 нафарига “ҳайфсан”, 2 нафарига эса жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.
Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    Бошқа янгиликлар