1

Пойтахтда икки нафар Covid-19 аниқланган бемор вафот этди

ЖАМИЯТ 20.09.2020, 23:43
Пойтахтда икки нафар Covid-19 аниқланган бемор вафот этди

ССВнинг кечки статистикасига кўра, Тошкент шаҳрида яшаган 56 ёшли Ў.Б. (эркак) ҳамда 77 ёшли Р.Ш. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этган.

Шу билан бир вақтда Тошкент шаҳрида 294 нафар, Тошкент вилоятида 119 нафар, Наманган вилоятида 48 нафар, Андижон вилоятида 16 нафар, Самарқанд вилоятида 13 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 13 нафар, Сирдарё вилоятида 9 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар бемор тузалди.  

Шундай қилиб, юртимизда 47 790 (+519) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 213 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1