Ўзбекистон Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноевнинг курашга тушгани ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Маълум қилинишича, мазкур кураш саҳнаси 2018 йил январ ойига тегишли.
Шунингдек, жамоат ва давлат арбоби, ҳукумат аъзосини қатор давлат ташкилотлари ўз соҳалари тизимида олиб борган ишларини ёд этиб хотирлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 20 сентябрь куни Ўзбекистон Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида коронавирус асоратлари оқибатида вафот этди.
Ўктам Барноев Бош вазир ўринбосари лавозимига келишидан аввал Бухоро вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Ҳукуматга тайинлангандан сўнг Бухоро вилоятига Карим Камолов раҳбар этиб тайинланган эди. Бироқ, 22 август куни Карим Камолов ҳам коронавирусдан вафот этган.
Мавзуга доир:






