Андижон давлат университетида хорижий давлатлар олий таълим муассасалари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларига қабул давом этмоқда
Edu.uz канали хабарига кўра, Беларусь Республикасининг Полоцк давлат университети билан ҳамкорликда:
Бакалавриатура:
Технологик таълим йўналиши. Квота 25 та.
Туризм таълим йўналиши. Квота 20 та.
Мактабгача таълим йўналиши. Квота 25 та.
Талабалар (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Полоцк давлат университетида ўқийди
Россия Федерациясининг Томск давлат университети билан ҳамкорликда:
Бакалавриатура:
Биология (турлар бўйича) таълим йўналиши. Квота 30 та.
Бизнесни бошқариш (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши. Квота 30 та.
Архившунослик таълим йўналиши. Квота 25 та.
Талабалар (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Томск давлат университетида ўқийди.
Россия Федерациясининг Н.П.Огарёв номидаги Мордовия давлат миллий тадқиқот университети билан ҳамкорликда:
Бакалавриатура: Филология ва тилларни ўқитиш: рус тили таълим йўналиши. Квота 25 та;
Ўқиш (2+2) 2 йил АндДУ да, 2 йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида.
Магистратура: Биология (фан йўналиши бўйича) мутахассислиги бўйича. Квота 4 та.
Магистрантлар (1+1) 1 йил АндДУ да, 1 йил Мордовия давлат миллий тадқиқот университетида.
Битирувчиларга Ўзбекистон ва ҳамкор давлатда тан олинадиган 2 та диплом берилади;
Таълим шакли: кундузги (тўлов шартнома асосида);
Ўқитиш тили: рус тили
Кириш имтиҳонлари:
Хорижий ҳамкор олий таълим муассасаси вакиллари томонидан ўтказиладиган имтиҳон (рус тилида) дан иборат.
Абитуриентдан талаб этилувчи ҳужжатлар:
ўрта ёки ўрта махсус таълими дипломи/шаҳодатномаси (сертификат);
паспорт нусхаси (асли ўқишга киргандан сўнг кўрсатилади)
Ҳужжатлар Телеграмм ижтимоий тармоғи орқали +998902172076 рақамига СКАНЕР қилинган ҳолатда юборилади
Ҳужжатларни қабул қилиш муддати: 2020 йил 20 июлдан 30 сентябргача.
Қўшимча маълумот учун телефонлар:
(74) 223 83 79, (90) 217 20 76,
E-mail: wolffar7@mail.ru






