АсосийJamiyat

Байрамлар олди ҳашарларга жалб қилиш ҳам мажбурий меҳнат ҳисобланадими?

'Байрамлар олди ҳашарларга жалб қилиш ҳам мажбурий меҳнат ҳисобланадими?'ning rasmi

Ушбу саволга бугун АОКАда бўлиб ўтган брифингда иштирок этган  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Бош давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори Гулрух Ниёзметова қуйидагича жавоб берди:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ҳашарлар қуйидаги шартларга қатъий риоя этилган ҳолда фақат ихтиёрий тарзда ташкил этилади ва ўтказилади:

  • умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли ҳужжати ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда;
  • ҳашарлар унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади;
  • ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар