1

Тошкентда йўқолиб қолган 21 ёшли йигит интернет фойдаланувчилари ёрдами билан топилди

ЖАМИЯТ 21.09.2020, 16:54
Тошкентда йўқолиб қолган 21 ёшли йигит интернет фойдаланувчилари ёрдами билан топилди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Қибрай туманида яшовчи, 21 ёшли Махаматов Жамол Султонбек ўғли йўқолганлиги ва уни  топилишида ёрдам бериш сўралган маълумотлар тарқалган эди. 

Уни охирги марта шу йилнинг 17 сентябрь куни кечқурун Мега Планет савдо маркази ёнида кўришган.

Тошкент шаҳар ИИББ хабар беришича, 19 сентябрь куни Жамол айни пайтда уйига қайтган. У пойтахтнинг Юнусобод туманида яшовчи дўстининг уйида бўлган. Дўстининг ота-онаси интернетда Жамолнинг қидирилаётгани ҳақидаги хабарни кўргач, уни уйига олиб боришган.

Боланинг отаси илгари ички ишлар органларига ўғлини қидиришни сўраб мурожаат қилган, Ж.Маматовни қидириш устида иш олиб бораётган Юнусобод туман ИИО ФМБ жиноят қидирув ходимига телефон орқали хабар берган.

Жамол ўз ҳаракатининг сабабларини ота-онасига тушунтирди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1