Ёлланма теримчиларга терим учун пуллар пахтанинг килограмми учун 1-теримда 1000 сўмдан, 2-теримда 1400 сўмдан кам бўлмасдан шартномада белгиланиши зарур.
️Ҳукуматимизнинг қарорига асосан, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларининг барча туманларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Қонликўл, Қораўзак, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Хўжайли, Шуманай, Чимбой ва Нукус туманлари, Қашқадарё вилоятининг Косон, Муборак, Миришкор, Нишон, Касби, Қарши туманларида, шунингдек, Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Бандихон, Музработ ва Шеробод туманларида пахта хомашёси йиғим-теримига теримчиларни қўшимча жалб қилиш мақсадида қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта хомашёси учун тавсия этилган тариф ставкасига Ўзбекистон Республикаси бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 200 сўмдан устама ҳақ тўланиши белгиланган.
Терим отряди раҳбари отряд аъзолари томонидан терилган пахта миқдори (килограмм) ва тўлаб бериладиган пахта пулини кўрсатган ҳолда тўлов қайдномасини (ведомости) шакллантиради ҳамда фермер хўжалиги раҳбарига тасдиқлатади.
Масъул банк ходими томонидан мазкур тўлов қайдномасига асосан теримчиларнинг пахта пули жойига чиққан ҳолда теримчиларнинг имзосини олган ҳолда тарқатилади.
Пахта йиғим-теримида иштирок этадиган теримчиларнинг терган пахтаси учун терим пуллари фуқаролик ҳуқуқий шартномаларига асосан ҳар 5 кунда (дам олиш кунларига тўғри келишидан қатъий назар, лекин меҳнат қонунчилиги талаблари асосида), зарурат бўлганда, ҳар куни даланинг ўзида Республиканинг барча тижорат банкларининг хизмат кўрсатувчи банк вакили томонидан тарқатилади






