АсосийJamiyat

Грипп мавсумида иммунитет пасаяди. Бу вазиятда грипп вакцинаси қандай ёрдам беради?

'Грипп мавсумида иммунитет пасаяди. Бу вазиятда грипп вакцинаси қандай ёрдам беради?'ning rasmi

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Абдусаматова грипп мавсуми билан боғлиқ саволларга жавоб қайтарди.

❓Грипп мавсуми бошланганлиги сабабли иммунитет пасаяди. Бу коронавирус касаллигига қанчалик таъсир кўрсатиши мумкин? Ва бундай вазиятда гриппга қарши вакцина қанчалик ёрдам бериши мумкин?

–Грипп коронавирус инфекциясининг кўпайишига таъсир қилмайди, чунки бу икки хил инфекция. Эпидемияга қарши тадбирларга риоя қилмаслик касалланишнинг ошишига таъсир қилади.

Агар аҳоли мунтазам ниқоб тақса, қўлни тоза сақлаш гигиенасига риоя қилса, ижтимоий масофани сақласа, ўзини изоляцияласа, вазият анча узоқ вақт давомида барқарор бўлиб қолади.  

Яна бир масала  - агар киши коронавирус инфекцияси билан оғриган бўлса ва яна бирор ёндош инфекция (грипп ёки бошқа) билан касалланса у ҳолда коронавирус қийин кечади.

Ҳозирги вақтда гриппга қарши эмлаш ҳар қачонгидан ҳам долзарб. Грипп ҳам Cовид-19 инфекциясисиз ҳам оғир асоратларни келтириб чиқариши мумкин бўлган жуда жиддий инфекция ҳисобланади.  

Шунинг учун, бир вақтнинг ўзида иккита инфекция билан касалланмаслик учун гриппга қарши эмлаш мақсадга мувофиқдир.

Албатта, ҳаммада ҳам гриппга қарши эмлаш имкони йўқ, чунки айрим шахсларда ушбу вакцинага қарши кўрсатмалар мавжуд, лекин умумий ҳисобда, биз эмлаш керак деб ҳисоблаймиз.

    Бошқа янгиликлар