АсосийJamiyat

Қатор позитив ўзгаришлар бўлаётганлигини сезаяпман — Расул Кушербаев ХТВ ва Қобул Дусов ўртасидаги судни кузатиб

'Қатор позитив ўзгаришлар бўлаётганлигини сезаяпман — Расул Кушербаев ХТВ ва Қобул Дусов ўртасидаги судни кузатиб'ning rasmi

Аввалроқ, Халқ таълими вазирлиги ўзининг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотлар тарқатганлиги учун собиқ депутат Қобул Дусов устидан фуқаролик судига мурожаат қилган эди. Айни кунларда Чирчиқ шаҳрида мазкур суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Ушбу суд жараёнига депутат Расул Кушербаев ҳам қатнашганини ва ундан олган хулосаларини маълум қилди.

"Чирчиқда ўтаётган Халқ таълими вазирлиги ва Қобул Дўсов ўртасидаги суд жараёнини кузатиб бир қатор позитив ўзгаришлар бўлаётганлигини сезаяпман.  

Аввало Халқ таълими вазири Шерзод Шерматовнинг вазирлик, қолаверса ўз шаънини демократик принциплар асосида суд орқали ҳимоя қилишга ўтгани Ўзбекистон ижтимоий сиёсий ҳаёти учун ижобий ҳол, дейиш мумкин.  

Афсуски бир қатор масъулларимизда бу каби зиддиятларни устун мавқе ва кучига ишониб, "кўча" усулида ҳал қилиш ҳолатлари учраб турган бир вақтда бу услуб жамиятнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси юксалиб, маданий савия сари одимлаб бораётганлигини кўрсатмоқда.  

Суд натижаси қандай якун топишидан қатъий назар фуқаро ва давлат идоралари ўртасида пайдо бўладиган бу каби зиддиятлар пировардида сўнгги йилларда эришган энг катта ютуғимиз- ахборот ва сўз эркинлигини таъминлаш борасидаги қадамларнинг тўхташига, фикр айтишда ҳадиксираш кайфиятининг пайдо бўлиб қолишига олиб келмаслиги зарур.  

Ишонаманки, Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги ҳеч қачон бўғилмайди ва бу эркинлик шахсларни камситиш, шаънини булғаш учун ҳам ишлатилмайди.  

Яшасин сўз эркинлиги, яшасин инсон манфаати",

 -деб ёзиб қолдирган Кушербаев.

(Фото: sangzor.uz нашридан олинган)

    Бошқа янгиликлар