АсосийDunyo

Пандемия инқирози: Таиланддаги энг машҳур дам олиш масканида очлик бошланди

'Пандемия инқирози: Таиланддаги энг машҳур дам олиш масканида очлик бошланди'ning rasmi

Маҳаллий аҳолининг асосий даромад манбаи бўлган сайёҳларни фақат октябрь ойида қабул қилиш режалаштирилгани боис глобал коронавирус пандемияси туфайли Таиланднинг энг машҳур курортларидан бири озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. Бу ҳақда интернет манбаларига таяниб xs.uz ёзди.

“The Thaiger” нашри хабарига кўра, чегаралар ёпиқ бўлганлиги сабабли Пхукетнинг ғарбий қирғоғида яшовчилар очликдан азоб чекишни бошлашган.

Аввалроқ Пхукет вице-губернатори Таиланд Меҳнат вазирлигидан ишсиз қолган (орол аҳолисининг муҳим қисми туризм ёки тегишли ҳудудларда иш билан машғул бўлган) камида минг кишига ёрдам беришни сўраган эди.

Дастлаб, уларга давлат ёрдам берган, ўша маблағ ҳисобига аҳолига икки марта бепул озиқ-овқат маҳулотлари тарқатилган. Аммо ҳозирда ушбу иш билан хусусий хайрия ташкилотлари шуғулланмоқда.
 

    Бошқа янгиликлар