АсосийJamiyat

Қийин аҳволда қолган аёлларга бериладиган уй-жойлар ажратилиши тўхтатилдими?

'Қийин аҳволда қолган аёлларга бериладиган уй-жойлар ажратилиши тўхтатилдими?'ning rasmi

Бугун АОКАда Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш вазирлиги матбуот котиби Саодат Боймирзаева иштирокида ўтказилган брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

❓Айтишларича, бу йил карантин сабабли қийин аҳволдаги аёлларга бериладиган уй-жойлар ажратилиши тўхтатилибди, шу тўғрими?

–Жорий “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 168-бандига асосан ҳар йили 1 576 та арзон уй-жойлар берилиши режалаштирилган.

Карантин муносабати билан бу уй-жойлар берилиши тўхтатилгани ҳақидаги фикрлар нотўғри.

Давлат дастурининг 204-бандига мувофиқ, бугунги кунга қадар оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни уй-жой билан таъминлаш учун Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш Давлат мақсадли жамғармаси томонидан 852  нафар хотин-қизларга  10 фоиз бошланғич бадал - 14 млрд 563 млн 113 минг  сўм бошланғич бадал маблағлари тўлаб берилди.

    Бошқа янгиликлар