Таъмирлаш ишлари сабабли 23 сентябрь соат 23:00 дан 10 октябрь кунигача Фарғона йўли кўчасига Истиқбол, Нукус ва КХАЙ кўчаларидан ўтиш йўли ёпиқ бўлади.
Вужудга келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланишни тавсия қиламиз.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги етказилган ноқулайликлар учун пойтахт аҳолиси ва меҳмонлардан узр сўрамоқда.






