Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, Сергели тумани ички ишлар органларига 31 ёшли Сайдилла А. мурожаат қилиб, ундан товламачилик йўли билан 300.000 сўм олмоқчи бўлган 36 ёшли Эъзоза Г.га нисбатан чора кўришни сўраган.
Аёл эркакни пул бермаса шахсий характерга эга видеосини тарқатиш билан қўрқитган. 14 сентябрь куни соат 17.30 да Эъзоза пул олиш вақтида жиноят қидирув ходимлари томонидан қўлга олинди.
Мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165 моддаси (“Товламачилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.






