Йиллар давомида бола ота-онасиз ўсиб, тўғри келган жойда яшаган ва озиқ-овқат эвазига ҳар қандай ишни бажарган пасспорт олиш учун мурожаат этмаган жойти қолмаган Шоҳрухга ваниҳоят пасспорт берилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИБ хабар бермоқда. Манбанинг маълум қилишича, Шохруҳ ИИББ бошлиғининг қабулига кириб ўз муаммосини сўзлаб берган. Суҳбатдан сўнг масъул ходимларга ҳужжат расмийлаштириш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шу тарзда аввал туғилганлик ҳақида гувоҳнома, сўнг биометрик паспортни расмийлаштириш жараёни бошланди. 25 ёшли Шохруҳ ҳақида барча маълумотларни ўрганиб чиқиб, унинг танишлари билан гаплашиб, у яшаб келаётган жойда бўлишди. Барча зарур ишлар амалга оширилгач, унга паспорт топширилди. Шохруҳ унга ёрдам берган барча ходимларга миннатдорчилик билдирди | |
23.09.2020 18:20
Ёшлигида кўчада қолган 25 ёшли йигитга пасспорт берилди






