1

Ўзбекистонда касаллар 10 та ҳудудда аниқланди

ЖАМИЯТ 24.09.2020, 10:01
Ўзбекистонда касаллар 10 та ҳудудда аниқланди

2020 йил 24 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 53 667 (+220) нафарни ташкил этмоқда.  

Янги касалланиш ҳолатларининг 101 нафари Тошкент шаҳрида, 35 нафари Қашқадарё вилоятида, 19 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафардан Бухоро ва Жиззах вилоятларида, 12 нафардан Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида, 7 нафари Фарғона вилоятида, 5 нафари Навоий вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.  

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.  

️Айни пайтда юртимизда 49 832 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.  

Ҳозирда мамлакатимизда 3 390 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1