1

Пенсия жамғармасига электрон шаклда мурожаат қилиш мумкинми?

ЖАМИЯТ 24.09.2020, 13:00
Пенсия жамғармасига электрон шаклда мурожаат қилиш мумкинми?

Бугунги кунга Пенсия жамғармаси рўйхатида турувчи 3 777 631 нафар пенсия ва нафақа олувчилар мавжуд бўлиб, мамлакат аҳолисининг 11 фоиз  давлат пенсия таъминоти билан таъминланган. Пенсия жамғармасининг “1140”  ишонч телефонига кун давомида 100 нафардан ортиқ фуқаролар савол, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилишидан пенсия таъминоти жамият учун ҳамиша қизиқарли ва долзаррб соҳаларнинг бири дейиш мумкин...  

Беҳзод КАРИМОВ, Пенсия жамғармаси бўлим бошлиғи:

— Мамлакатимизда аҳолининг санитария-эпидемиялогик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини мухофаза қилиш мақсадида карантин талабларидан келиб чиққан ҳолда, ҳозирда фуқаролар Пенсия жамғармасининг ҳудудий бошқармалари, туман ва шаҳар бўлимларига ташрифидан кўра, телефон орқали ёки электрон шаклда мурожаат қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Шу кунга қадар фуқаролардан электрон мурожаатлар жамғарманинг электрон почтаси- pension_uz@pfca.mf.uz орқали қабул қилиниб келинаётганди. Эндиликда мурожаат қилишнинг янада қулай имкони яратилди. Яъни, Жамғарманинг “telegram” канали  t.me/PensionFundRUz га аъзо бўлиб, каналнинг муҳокама (Обсудить ёки Discuss) қисмига ўтилиб, гуруҳ орқали саволларини йўллашлари мумкин. Ҳар бир саволга мутаҳассислар томонидан ўз вақтида, иш кунлари давомида жавоблар берилиши Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппарати томонидан назорат қилиб борилади.

Фуқаролар эса саволларни йўллашда Ф.И.О, доимий яшаш манзил, алоқа учун тел рақами, мурожаатнинг қисқача мазмуни ёзилиши лозим.

Шунингдек, фуқароларнинг яшаш манзиллари бўйича ҳам ҳудудий каналлар жорий қилинган бўлиб, уларга келиб тушаётган саволларга ҳам мутахассислар томонидан жавоблар берилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1