1

Профессор Маърифат Ганиева вафот этди

ЖАМИЯТ 24.09.2020, 13:19
Профессор Маърифат Ганиева вафот этди

Кеча 23 сентябрь куни Ўзбекистонда Социология ва Ижтимоий иш соҳаси ривожига катта ҳисса қўшган олима, социология фанлари доктори, профессор Ганиева Маърифат Хабибовна 74 ёшида ҳаётдан кўз юмди. 

Профессор Маърифат Ганиева 1947 йил 13 февралда Тошкент шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган.1970 йилда ТошДУ (ЎзМУ) нинг Тарих факультети  Фалсафа бўлимини  тамомлаган. 

Олима 1970 йили ўқишни битиргач, ўз педагогик ва илмий фаолиятини ТошДУ (ЎзМУ)да ўқитувчи сифатида давом эттирган. 1971-1974 йилларда ТДПИ Фалсафа кафедрасида аспирант, 1975 йил май ойида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. Шу йили унга ОАК томонидан фалсафа фанлари номзоди илмий даражаси берилган. 

1974-1994 йиларда – ТошДУ ўқитувчиси, катта ўқитувчиси, кафедра мудири лавозимларида, 1981 йилда Буюк Британия Оксфорд университети St Antony¢s колледжи стажер-тадқиқотчиси, 1994-1995 йиларда – Россиянинг «Останкино» телекомпаниясининг Ўзбекистондаги мухбири лавозимида ишлаган. 

Ўзбекистон Республикасида «Социология» ва «Ижтимоий иш» фанларининг назарий ва амалий ривожи, соҳанинг ижтимоий-маънавий ҳаётдаги ўрнини юксалтириш, тарғиб қилишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган. Олиманинг «Социология», «Маданият социологияси», «Ижтимоий иш назарияси», «Ижтимоий иш тарихи», «Ижтимоий ишнинг ҳуқуқий асослари», «Этносоциология», «Оилалар билан ижтимоий иш» каби ўнлаб дарслик ва ўқув қўлланмалари ўзбек ва рус тилларида чоп этилган.

Ўзбекистон Миллий университетида профессор Маърифат Ганиева «Ижтимоий жараёнлар ва муносабатларни тадқиқ этиш, ижтимоий ишни ривожлантириш” илмий мактаби яратди.

Мамлакатимизда Ижтимоий иш соҳасининг асосчиларидан бири, фидойи олима, етук устоз Маърифат Хабибовна Ганиеванинг порлоқ хотираси сафдошлари ва шогирдлари қалбида сақланиб қолади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1