АсосийJamiyat

Ёлғиз она ишга тушса бола парвариши учун бериладиган нафақа тўхтатиладими?

'Ёлғиз она ишга тушса бола парвариши учун бериладиган нафақа тўхтатиладими?'ning rasmi

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги матбуот котиби Севара Ўринбоева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда аҳолидан келган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Ёлғиз она сифатида маҳалладан бола парвариши учун нафақа олар эдим. Аммо ишга кирганимдан сўнг маҳалла томонидан нафақа бериш тўхтатилди. Бу ҳолатда уларнинг ҳаракатлари қонунийми?

-“Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 38-бандига кўра, болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тўлаш бола парвариши бўйича нафақа олувчи она ишга чиққанда тўхталиши белгиланган.

Шунга кўра, ишга кирганлигингиз сабабли нафақа бериш тўхтатилганлиги асосли ҳисобланади.

❓Университетда ўқиганлигим ҳақида маълумотнома олмоқчи эдим. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида шу хизмат ишга туширилганини айтишди. Маълумотнома олиш учун қаерга ва қайси тартибда ҳужжат топширсам бўлади?

Олий ва ўрта махсус таълим муассасасида ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламентига асосан Давлат хизматлари марказига ўзингиз келиб мурожаат этишингиз ёки давлат хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

Ушбу Регламентга мувофиқ сўровнома электрон тарзда тўлдирилади. Агар ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётган бўлса, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончноманинг нусхаси ҳам илова қилинади.

Мен II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Ўз номимда бўлган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2019 йил 24 июлдаги 623-сон карори билан тасдикланган Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартибига кўра I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

❓Номимда шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумотнома қаердан олсам бўлади?

Фуқароларни номида шахсий турар жой мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.

Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 фоизи (6690 сўм) миқдорида йиғим, Ягона интерактив давлат хизматлари порталида орқали мурожаат этилганда йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.

Маълумотнома шакллантирилиш 3 иш куни ичида амалга оширилади.

    Бошқа янгиликлар