“Ўзтемирйўлйўловчи” AЖ хабар беришича йўловчиларга сифатли ва тезкор транспорт хизматларини кўрсатиш мақсадида жорий йил 26 сентябрдан бошлаб, ҳафтасига икки маротаба, шанба ва якшанба кунлари Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи “Aфросиёб” пойездининг қўшимча қатнови йўлга қўйилади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.






