Қашқадарё вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси бошлиғи Азизов Сирожиддин Олмасович 23 сентябрь куни 45 ёшида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Вилоят ҳокимлиги томонидан берилган хабарга кўра, Сирожиддин Азизовнинг ўлимига коронавирусга чалинганлиги сабаб бўлган.
Таъкидланишича, С.Азизов вилоят ҳокими ўринбосари сифатида ҳам фолият кўрсатган.
Жорий йил 27 апрель куни республикамиз ҳудудига кириб келган кучли шамол Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида аҳоли ҳаёти, инфратузилма тармоқлари ва қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарарни бартараф этишда, шунингдек, "Сардоба" сув омборидаги тошқиндан жабр кўрган ҳудудда олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларида ҳам вилоят томонидан кўрсатилган ҳайрия ишларига бош-қошлик қилган.






