АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонлик комик актёр коронавирус оқибатида вафот этди

'Қорақалпоғистонлик комик актёр коронавирус оқибатида вафот этди'ning rasmi

Қорақалпоғистонлик комик актёр Илхам Сайманов 23 сенябрь куни коронавирус инфекцияси оқибатида вафот этди. Бу ҳақида «Қорақалпоғистон хабарлари» Тelegram каналида хабар берилди.

Хабарга кўра, марҳум ўлимидан олдин Нукусдаги COVID-19 тақсимлаш марказида даволанаётган эди.

Қайд этилишича, у 1983 йилда Шуманaй туманида туғилган. Актёр 2016 йили «Қувноқлар ва зукколар» танловининг чемпиони бўлган. Маълум бўлишича, 22 сентябрь куни Илхам Саймановнинг онаси ҳам оламдан ўтган.

    Бошқа янгиликлар