АсосийJamiyat

Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган фуқаролар олиб келинди

'Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган фуқаролар олиб келинди'ning rasmi

Бутун дунёда тарқалган пандемия шароитида Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасида мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож Ўзбекистон фуқароларини ватанга қайтариш бўйича Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш офиси билан келишувга эришилган ва ушбу тадбирларни амалга ошириш учун 15 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган эди.

Келишувга мувофиқ, Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан 7 нафар қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз чартер рейс орқали олиб келинди. Бу  ҳақда Ташшқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар бермоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Халқаро миграция ташкилотининг Марказий Осиё бўйича субминтақавий мувофиқлаштириш офиси ва мамлакатимизнинг Москва шаҳридаги элчихонаси кўмагида олиб келинган юртдошларимиз асосан, касалманд, ҳомиладор ва боқувчисини йўқотган фуқаролар тоифасига киради.

Маълумот учун, бугун яна 15 нафар ана шундай фуқароларни чартер рейс орқали Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳридан олиб келиш режалаштирилмоқда.

    Бошқа янгиликлар