23 сентябрь “Озиқ-овқат саноати соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, қуйидагилар:
- “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК таркибидаги ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари Давлат активларини бошқариш агентлигига;
- “Ўзагроэкспортбанк” АТБ ва “Агробанк” АТБ устав капиталларидаги “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК улуши Молия вазирлигига бепул ўтказилди.
2021 йил 1 мартга қадар Агентликка ўтказилаётган ташкилотларнинг устав жамғармаларидаги давлат улушлари оммавий савдоларга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Президентнинг тегишли қарори билан “Ўзбекозиқовқатхолдинг” ХК тугатилган.