АсосийJamiyat

Шерзод Шерматов биринчи устозини йўқлаб борди ва #ustozingdan_xabar_ol челленжини эълон қилди (видео)

'Шерзод Шерматов биринчи устозини йўқлаб борди ва #ustozingdan_xabar_ol челленжини эълон қилди (видео)'ning rasmi

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов  1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни”  арафасида ўзининг биринчи устозини йўқлади. 

"Байрам арафасида устозларимиздан хабар олайлик!

Синфдошлар билан биринчи синф ўқитувчимизни йўқлаб борганимизда жуда хурсанд бўлдилар. Биринчи синфга борганимизга 36 йил бўлибди. Шу баҳона синфдошлар кўришиб, мактабга ҳам эсдалик совға бериб келдик.  

Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади" дейди вазир. 

Шунингдек вазир, бундай хайрли амални ўзига хос челленжга айлантириш таклифини берди. Хуллас, Шерзод Шерматовдан янги #ustozingdan_xabar_ol челленжи. Сиз ҳам устозларингиз билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol хештеги билан тарқатинг. 

    Бошқа янгиликлар