Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдулла Азизов ва вазирлик масъул ходимлари ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳамкорликда видеомулоқот орқали “Электрон соғлиқни сақлаш” соҳасида Эстония тажрибаси ўрганилди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
Маълумки, Эстония “Электрон ҳукумат” ва “Электрон соғлиқни сақлаш” соҳасида улкан ютуқларга эришган. Хусусан, “Электрон соғлиқни сақлаш”даги илк қадамлари ўтган асрнинг 90 йилларида бошланган бўлиб, икки босқичда ривожланган. Биринчи босқич 2008 йилгача давом этган бўлиб, бу вақт давомида барча тиббий маълумотлар рақамлаштирилган, зарур норматив-хуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб тасдиқланган. 2008 йилдан бошлаб ҳозирги кунга қадар эса муҳим ахборот тизимлари ишлаб чиқилиб, жорий этилган.
Юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, айниқса, вазирлик олдида турган энг муҳим ва долзарб масалалардан ҳисобланади. Видеомулоқот орқали ўтказилган учрашувда ушбу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилиб, томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.






