Гап шундаки, Республика махсус комиссиясининг баёнига кўра, ҳафтада бир кун барча бозорларда санитар тозалаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлсада, 21 сентябрь куни Қарши шаҳар "Равоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган "Нахшаб" буюм бозори раиси Ш.Р., "Севинч" савдо мажмуаси раиси Ш.Т. ҳамда "Ерқўрғон" озиқ-овқат улгуржи деҳқон бозори раиси ўринбосари Ш.К.лар санитар ишларни амалга оширмасдан фаолият юритиб келганлиги аниқланган. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ҳудуд профилактика катта инспектори майор М.Муродов томонидан уларни хар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 54-моддаси 2-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўришлик учун Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар судига юборилди.
Мазкур ҳолат, 22 сентябрь куни суд томонидан кўриб чиқилиб, юқорида номлари қайд этилган бозор маъмурияти раҳбарларининг ҳар бирларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1.115.000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.






