Турли сонлар, зерикарли ва тушунарсиз ҳисоботлардан чарчаганлар учун Давлат статистика қўмитаси антиқа ва қизиқарли рақамлар ҳақида маълумотларни улашди. Ўтган 2019 йил ва 2020 йилнинг 8 ойи мобайнида таҳлил қилинган маълумотлар қизиқиш ва эътиборингизга сазовор бўлишига ишонган ҳолда, сизларга тақдим қиламиз.
ЎТГАН ОЙЛАРДА ЭНГ КЎП ВА ЭНГ КАМ НИКОҲ ҚАЙД ЭТИЛГАН ВИЛОЯТЛАР
2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 138 646 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 973 тага кам.
Жорий йилнинг август ойида республика бўйича энг кўп никоҳ 5035 та қайд билан Фарғона вилоятида кузатилди. Ўтган 8 ойда эса ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15611 та, Самарқанд – 14282 та, Қашқадарё – 14261 та, Андижон – 13029 та ва 13011 та билан Тошкент вилоятлари етакчилик қилган. Сентябргача энг кам никоҳ ҳолатлари эса Навоий (4320 та) вилоятида қайд этилган.

АЁЛЛАР ВА ЭРКАКЛАР ЭНГ КЎП ФАОЛИЯТ ЮРИТАДИГАН СОҲАЛАР
2019 йилда корхона ва ташкилотларда ишловчиларнинг 42,1 фоиз аёллар ва 57,9 фоиз ни эркаклар ташкил этган.
Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида энг кўп аёллар (76,8 фоиз) фаолият юритган. Ташиш ва сақлашда 92,8 фоиз ва қурилиш соҳасида 93,8 фоиз эркаклар ишлаган.
ЎТГАН ЙИЛ ЭНГ КЎП ИШСИЗЛАР СОНИГА ЭГА БЎЛГАН ҲУДУДЛАР
2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, энг кўп ишсизлар сонига эга бўлган ҳудудлар:
Фарғона – 152,2 минг киши;
Самарқанд – 148,4 минг киши;
Андижон – 129,4 минг киши;
Қашқадарё – 125,3 минг киши;
Тошкент – 120,6 минг киши;
Наманган – 110,1 минг киши.
ЮРТИМИЗГА ҚАЙСИ ДАВЛАТЛАРДАН ИНВЕСТИЦИЯЛАР ЭНГ КЎП КИРИТИЛГАН?
2019 йилда Ўзбекистон Республикасида асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 195,9 трлн. сўмни ташкил этган. Ўсиш суръати 138,1 фоиз га тенг бўлиб, жами хорижий инвестиция ва кредитлар таркибида хорижий инвесторлар улуши қуйидагича:
- Хитой – 26,2 фоиз;
- Россия – 10,6 фоиз;
- Туркия – 5,2 фоиз;
- Германия – 3,3 фоиз;
- Швейцария – 2,9 фоиз.
ЭНГ КЎП АВТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БОР ВИЛОЯТЛАР РЕЙТИНГИ
2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган. Шулардан:
- Енгил автомобиллар – 2 410 421 та;
- Юк автомобиллари – 150 294 та;
- Автобуслар – 5 072 та;
- Микроавтобуслар – 10 590 та;
- Махсус транспортлар – 3 756 та.
Энг кўп автотранспорт воситалари эса Тошкент шаҳри (417 646 та), Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та) вилоятлари аҳолиси хиссасига тўғри келади.
47 ФОИЗ ХОНАДОНЛАРДА АВТОМОБИЛ ВА БИР ХОНАДОНДА ҚАРИЙБ УЧТА ТЕЛЕФОН АППАРАТИ БОР
Уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобил, шунингдек, телевизорлар 160 та, компьютерлар 55 та, телефон аппаратлари эса 282 тага тўғри келган.
ЭНГ КЎП ВА ЭНГ КАМ ҚАЙСИ РУСУМ АВТОМОБИЛЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛДИ?
Ўзбекистондаўтган январь-август ойларидажами 52 202 дона“Cobalt”автомобилиишлабчиқарилиб,ўтганйилнингшудавриганисбатан 144,9 фоиз ўсишсуръатигаэгабўлди. Энг ками 5 327 дона “Labo“ автомобили ишлаб чиқарилган бўлса-да, бу ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 105,7 фоизга кўп.

Бундан ташқари, автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2020 йилнинг январь-август ойларида 46 904 дона “Nexia T-250” (93,6 фоиз), 35 150 дона “Lacetti-Gentra” (127,9 фоиз), 35 322 дона “Damas” (110,2 фоиз), 18 275 дона “Spark” (128,6 фоиз) автомобиллари ишлаб чиқарилган.
Сардорбек РАҲМОНҚУЛОВ тайёрлади






