АсосийJinoyat

Ғузорда мактаб директори пора билан ушланди

'Ғузорда мактаб директори пора билан ушланди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг Ғузор тумани бўлими томонидан фуқаро А.М.нинг мурожаати юзасидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Тадбирда Ғузор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 43-умумий ўрта таълим мактаби директори Ў.И шу мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган А.М.га дарс соати қўшиб бериш эвазига ундан 200 АҚШ доллари ва 230 минг сўм пулларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ў.Ига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар